10 Август 2023 йил
460
Фарғона шаҳрида “Гашиш” гиёҳвандлик моддасини сақлаган шахс аниқланди
Фарғона шаҳар. 2023 йилнинг 20 июль куни шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, Х.И Тадбиркорлар кўчасида ўзини шубхали тарзда тутганлиги сабабли ёнидаги ноқонуний нарса ва буюмларни тақдим этиш сўралганда, ўз ихтиёри билан эгнидаги шортиги чўнтагида бўлган, гашиш гиёҳвандлик моддасини тақдим қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати