Фарғона шаҳрида фуқарога қарз ундириб беришни ваъда қилиб, алдаган шахс жавобгарликка тортилди
Фарғона шаҳри. 10 декабрь куни фуқаро В.Ў ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг апрель ойида номаълум шахс танишига берган 3.682 АҚШ долларини ундириб бериши эвазига 700.000 сўм пулларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.А содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати