Фарғона шаҳрида фуқародан вақтинча фойдаланиш учун уяли телефон аппаратини олиб қайтиб бермаган шахс қўлга олинди
Фарғона шаҳри. 12 октябрь куни Ю.Ф. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг 9 сентябрь куни номаълум шахс ишончига кириб, нархи 2.000.000 сўмлик “Samsung А02” русумли телефон аппаратидан вақтинча фойдаланиб, сўнг қайтариб бериш шарти билан олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан уяли телефон аппаратини қўлга киритганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бағдод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.Ж. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати