4 Сентябр 2021 йил 419

Фарғона шаҳрида аёлнинг ишончига кириб, пулларини алдов йўли билан қўлга киритган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Фарғона шаҳри. 31 август куни С.О исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг июль ойида номаълум шахс ишончига кириб, маиший техника буюмлари олиб беришини айтиб, 200 АҚШ доллар ва 1.800.000 пулларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФMБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “б” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Й.М содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech