Фарғона шаҳрида автомашинага йўловчи сифатида чиққан аёл ўғирликка қўл урди
Фарғона шаҳри. 11 октябрь куни фуқаро М.М ИИБга мурожаат қилиб, унда 10 октябрь куни номаълум шахс бошқарувдаги “Neхia” русумли автомашинасига йўловчи сифатида чиқиб, Мустақиллик кўчасига етиб келган вақтида автомашина орқа ўриндиғида қаровсиз қолдирган 100.000 сўм пуллари ва автомашина ҳужжатлари ва ҳайдовчилик гувоҳномаси солинган катмонини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни А.Г. исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати