Фарғона шаҳрида атрофи ўралмаган бинодан арматура маҳсулотларини ўғирлаган аёл аниқланди
Фарғона шаҳри. 12 июнь куни фуқаро М.О ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни номаълум шахс Фаробий кўчасида жойлашган курилиши тамомланмаган атрофи девор билан ўралмаган бинода қаровсиз қолдирилган ўзига тегишли нарҳи 2.000.000 сўмлик арматура маҳсулотларини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Ш.И исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати