5 Феврал 2022 йил
469
Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ходимлари қидирувдаги шахсни қўлга олишди
04.02.2022 йил куни Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Фарғона шаҳар шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Х.Ш.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати