28 Феврал 2023 йил 409

Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари 2 нафар қидирувдаги шахсни қўлга олишди

Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисмида (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Ш.У.ни қўлга олишди.

Бундан ташқари, Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб,

Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган А.Б.ни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech