4 Август 2020 йил 395

Ёзёвон туманида “Восход 3М” русумли мотоциклини олиб қочган шахс ушланди

Ёзёвон тумани. 23 июль куни Мозий кўчасида яшовчи фуқаро С.Р. ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни номаълум шахс “Восход 3М” русумли мотоциклини яшаш хонадони дарвозаси олдида қаровсиз қолдирилганидан фойдаланиб олиб қочиб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Қ.О. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

 

 

Text to speech