29 Октябр 2020 йил 425

Ёзёвон туманида “Тicо” ҳайдовчиси уриб юборган пиёда ҳодиса жойида вафот этди

Ёзёвон тумани. 28 октябрь куни фуқаро Н.А. “Тicо” русумли автомашинасини Сойбуйи МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини пиёда кесиб ўтаётган вояга етмаган Р.К.ни уриб юбориши оқибатида, Р.К. тан жароҳати олиб ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳайдовчиларни ҳушёрликка чақириб, йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинмаса, кўнгилсиз ҳолатлар содир бўлиши мумкинлигини унутманг!

                  
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech