Ёзёвон туманида теракларни пулини бермаган шахс қамоққа олинди
Ёзёвон тумани. 2020 йилнинг 04 июнь куни фуқаро А.Қ. таниши А.Ж.ни ишончига кириб, 100 туп терак дарахтларини 6.000.000 сўмга сотиб олишга келишиб, пулларни 10 кун муддат ичида беришини ваъда қилиб, алдов йўли билан қўлга киритган теракларни бошқа шахсга 3.500.000 сўм эвазига сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати