Ёзёвон туманида талончилар қўлга олинди
Ёзёвон тумани. 29 октябрь куни Д.Ю. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 27 октябрь куни номаълум шахслар “Nexia” русумли автомашинага йўловчи сифатида олиб, Гулистон МФЙ ҳудудига етиб келган вақтида, келишилган манзилга бормасдан бошқа томонга кетаётганлиги сабабли ҳайдовчидан норози бўлиб, автомашинани тўхтатиб тушган вақтида, қўлида бўлган ғилофида 200 АҚШ доллари солинган нархи 1.500.000 сўмлик “Mi 8” русумли уяли телефон аппаратини очиқдан-очиқ тортиб олиб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “а” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни А.А. ва А.Ж.лар содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати