17 Март 2021 йил 371

Ёзёвон туманида шоли ўғриси қўлга олинди

 

Ёзёвон тумани. 14 март куни Ёшлик МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро Т.А. ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни номаълум шахс яшаш хонадонида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, ғайриқонуний равишда кириб, ҳовлисида бўлган нархи 1.800.000 сўмлик 300 кг. шоли маҳсулотларини ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни А.У. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Text to speech