23 Июн 2021 йил 448

Ёзёвон туманида киссавур қўлга олинди

Ёзёвон тумани. 10 ноябрь куни фуқаро О.А. ИИБга мурожаат қилиб, унда 04 ноябрь куни  куни Юқори Сойбўйи маҳалласида жойлашган буюм бозорида жияни Б.З.ни нарҳи 1.350.000 сўмлик “VIVO E-91-S” русумли уяли телефон аппаратини эҳтиётсизлиги сабабли йўқотиб қўйганлигини маълум қилган.

 Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, Юқори Сойбўйи маҳалласида жойлашган буюм бозорида Б.З.нинг эгнидаги курткаси чўнтагидан нарҳи 1.350.00 сўмлик “VIVO E-91-S” русумли уяли телефон аппаратини киссавурлик йўли билан яширин равишда ўғирланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “а” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Ю.Р. содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech