1 Июн 2020 йил
385
Ёзёвон туманида қидирувдаги шахс қўлга олинди
29 май куни Ёзёвон тумани ИИБ жиноят қидирув бўлинмаси ходимлари Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми ва 228-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан қидирувда бўлган С.Ш.ни Ёзёвон тумани ҳудудида қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг.Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати