9 Июн 2021 йил 400

Ёзёвон туманида хонадондан уяли телефон аппаратларини ўғирлаган шахс аниқланди  

 

 7 июнь куни Ёзёвон тумани ИИБга Баҳор МФЙ ҳудуда яшовчи Х.К. исмли аёлнинг яшаш хонадонига  номалум шахс ғайриқонуний равишда кириб, меҳмонхонасидаги стол устида бўлган нарҳи 60.000 сўмлик “Nokia” русумли ва нархи 120.000 сўмлик “FLY” русумли уяли телефон аппаратларини яширин равишда ўғирлаб кетгилганини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан  Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми  “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech