21 Май 2020 йил 688

Ёзёвон туманида "ГАЗ-53" юк автомашинасида ёнғин келиб чиқди

21 май куни соат 16:20 ларда фуқаро А.Ҳ бошқарувидаги “ГАЗ-53” русумли юк автомашинасида Ёзёвон туман Гулистон МФЙ ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган вақтида газ ёқилғиси узатмасида юзага келган техник носозлик сабабли автомашинада ёнғин келиб чиққан.

Ҳайдовчининг бир ўзи мазкур ёнғинни бартараф этишга ҳаракат қилган вақтида куйиш жароҳатини олиб, шифохонага мурожаат қилган.

Ёнғин тегишли куч воситалар ёрдамида ўз вақтида бартараф этилган.

Мазкур ҳолат Ёзёвон туман ИИБ ҳамда туман ФВБ ходимлари томонидан текширилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар, автомобилингизни техник соз ҳолда бўлишига эътибор қаратинг.

Зеро, арзимаган эътиборсизлик ҳам юқоридаги каби аянчли манзарани келтириб чиқариши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech