Ёзёвон туманида фуқаро яшаш хонадонида “оғу” сақлаб келаётганлиги аниқланди
Ёзёвон тумани. 21 июль куни ўтказилган тезкор тадбир давомида, Тошховуз МФЙ ҳудудида яшовчи Ф.А.ни яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, яшаш хонадони меҳмонхонасида “кўкнори” сомони гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” бандида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати