6 Феврал 2021 йил
384
Ёзёвон туманида “Эсперо” автомашина ҳайдовчиси уриб юборган пиёда ҳодиса жойида вафот этди
Ёзёвон тумани. 05 февраль куни фуқаро Ш.З. “Эсперо” автомашинасини Гулистон МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини пиёда кесиб ўтаётган Э.О.ни уриб юбориши оқибатида, Э.О. тан жароҳати олиб ҳодиса жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ҳурматли ҳайдовчилар!
Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг.Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик орқали ўзингиз ва бошқалар соғлиғига шикаст етказишингиз мумкинлигини эсдан чиқарманг.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати