26 Июн 2020 йил
340
Ёзёвон туманида ер майдони олиб бераман деб алдаган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Ёзёвон тумани. 2019 йил 04 август куни М.М. таниши Х.С.ни ишончига кириб, Сойбўйи МФЙ ҳудудидан 22.000.000 сўм эвазига уй-жой қуриш учун ер майдони олиб беришини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан, алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг. Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати