21 Июл 2021 йил 393

Ёзёвон туманида бир бош қорамолни сотиб олиб, алдаган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Ёзёвон тумани. 2021 йилнинг май ойида К.У. Ў.Н.нинг ишончига кириб, сотмоқчи бўлган бир бош қорамолини 13.500.000 сўмга сотиб олишга келишиб, пулларни бир ҳафта муддат ичида беришини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган қора молни молни бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech