29 Сентябр 2020 йил 421

Ёзёвон тумани “Damas” русумли автомашина ҳайдовчиси бетон тўсиққа урилиши оқибатида йўловчи вафот этди

Ёзёвон тумани. 20 сентябрь куни соат 11:00 ларда ҳайдовчи фуқаро Т.Д. бошқарувидаги “Damas” русумли автомашинасини Янгиобод МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, автомашина бошқарувини йўқотиб, йўлни ўнг томонидаги бетон тўсиққа урилиши оқибатида, автомашинада бўлган йўловчи Т.С. тан жароҳати олиб, шифохона вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар!

Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўл қоидаси умр фойдаси эканлигини эсдан чиқарманг. Қоидабузарлик аянчли якун топиши  мумкин. 


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

 

 

Text to speech