28 Май 2024 йил
2613
ИИО тизимларида хизмат қилиб келаётган шаҳодатланган ва эркин ёлланган аёл ходимлар ўртасида психологик тренинг ўтказилди
Вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати ташаббуси билан маънавий-маърифий ишлар бўлими психологик таъминлаш гуруҳи масъул ходимлари Тиббиёт муассасаси вакиллари иштирок этишди.
Мазкур учрашувга Республика Она ва бола саломатлигини илмий амалий тиббий маркази Фарғона филиали акушер-гинекологлари ҳам таклиф этилди.
Учрашувда, хотин-қизларнинг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, уларнинг тиббий маданиятини ошириш ҳамда психологик ҳолатини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбирда хотин-қизлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати