Энди сотиб олинган автомобилни диллерлик корхонасининг ўзида рўйхатдан ўтказиш мумкин
Авваллари янги харид қилинган автомобилларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун фуқаролар вилоят Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг Рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлими ва унинг худудий бўлинмаларига мурожаат қилишган.
Бу жараёнда мурожаатлар сонининг кўплиги ва Рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлим ва бўлинмаларида иш ҳажмининг катталиги сабабли узундан-узоқ навбатлар ҳосил бўлиб, фуқароларнинг турли эътирозларга сабаб бўлган.
Ушбу муаммони баратаф этиш, фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида хориждан замонавий ускуналар олиб келинди. Эндиликда фуқаролар диллерлик корхонларидан сотиб олинган автотрнаспорт воситаларини Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари 10 дақида ичида шу жойнинг ўзида давлат рўйхатидан ўтказиб, давлат рақам белгиларини бериш тизими йўлга қўйилди.
Ҳозирда, Фарғона шаҳридаги “Fergana Motors” МЧЖ, “Fergana Avto Savdo” МЧЖ, “Avtotexxizmat” МЧЖ, “Fergana Avtomarkaz” МЧЖ ҳамда Қўқон шаҳридаги “KOKAND AUTO TRADE” каби диллерлик корхонларида юқоридаги хизмат туралари ташкилланган.
Ҳурматли фуқаролар!
Амалга оширилаётган ўзгаришларнинг барчаси Сизларга қулайликлар яратиш мақсадидадир.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати