16 Октябр 2020 йил
765
Энди Рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлими дам олиш кунларисиз фуқароларга хизмат кўрсатади
Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг Рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлим ва бўлинмалари шу вақтга қадар ҳафтада 5 кун яъни пайшанба ва якшанба кунларидан ташқари кунларда фуқароларга хизмат кўрсатиб келаётган эди. Бу эса аҳолида турли эътирозларга сабаб бўлмоқда.
Ушбу муаммони ҳал этиш, фуқароларга қулайликлар яратиш мақсадида эндиликда ушбу бўлим ва бўлинмалар ҳафтанинг барча кунларида, дам олиш кунисиз ўз иш фаолиятини олиб боради.
Ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари Рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлим ва бўлинмалари ходимларининг дам олишларига таъсир кўрсатмаган ҳолда навбатчилик асосида хизмат кўрсатилади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати