24 Август 2020 йил 715

Энди автомобилингизда ёрлиқ пайдо бўлиб қолса ажабланманг

Хозирда йўлларда йўл-патруль хизмати ходимлари аввалгидек қоғозда эмас онлайн тартибда ишловчи планшетлар орқали қоидабузарликларни расмийлаштирмоқда.

Ушбу планшетлар орқали “Тўхташ ва тўхтаб туриш” ҳамда йўл ҳаракати қоидаларининг 91-бандида назарда тутилган бошқа ҳолатларда ҳайдовчининг иштирокисиз маъмурий баённома расмийлаштирилиши мумкин.

Савол туғилади, ушбу маъмурий баённома ҳайдовчининг иштирокисиз расмийлаштирилган бўлга бу ҳақда ҳайдовчи қандай хабардор бўлади.

Белгиланган тартибга кўра, содир этилган қоидабузарлик ҳақида ушбу транспорт воситаси эгасининг яшаш манзилига чиқарилган қарор почта орқали етиб боради.

Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан автомотранспорт воситасида қолдирилган эслатма орқали эса, ҳайдовчи шу вақтнинг ўзида содир этган қоидабузарлиги ҳақида хабардор этилади.

Ҳурматли ҳайдовчилар энди автомобилингизда инспекторлар томонидан қолдирилган ёрлиқ пайдо бўлса ҳайрон бўлманг.

Билингки, сиз автомобилингизни тўхташ мумкин бўлмаган жойда қолдиргансиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech