14 Май 2020 йил 692

EFFECT UZ сайтининг ходимларига ҳужум қилган 4 нафар фуқаро аниқланиб, уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилганлиги юзасидан

РАСМИЙ БАЁНОТ

Жорий йилнинг 13 май куни EFFECT UZ сайтининг ходимларига нисбатан номаълум шахслар томонидан куч ишлатиб, моддий ва маънавий зарар етказилганлиги юзасидан терговга қадар текширув ўтказилаётганлиги ва ушбу ҳолат назоратга олинганлиги тўғрисида аввалроқ хабар берган эдик.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида, юқоридаги жиноятни содир этганликда гумон қилинган 4 нафар шахслар аниқланиб, 14.05.2020 йилда уларга нисбатан Қува туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “в” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга киришилди.

Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech