12 Июл 2023 йил 2440

ЭЪЛОН!

Фарғона вилояти Ички ишлар органлари жамоат хавфсизлиги хизматининг вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психолог лавозимига ишга кириш истаги бўлган ёши ўттиз ёшдан катта бўлмаган, Республика олий таълим муассасаларини психология мутахассислиги бўйича тамомлаган, бўйи 165 см.дан паст бўлмаган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидаги ҳарбий хизматни ўтаган ёки олий ўқув юртларида ҳарбий тайёргарликдан ўтган (захирадаги офицер), Фарғона вилояти ҳудудида доимий рўйхатда турувчи фуқаролар ишга қабул қилинади.

Мазкур соҳа бўйича ишга кириш истагини билдирган фуқаролар Фарғона вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизматига мурожаат қилишлари мумкин.

Қабул бўйича тўлиқ маълумотларни вилоят ИИБнинг Фарғона вилояти ИИБ (https://t.me/faruvd) телеграм каналидан олишингиз мумкин.

Эслатма: Номзодлар ўзлари билан биометрик паспорти ёки иденфикация ID-картаси (нусхаси билан) ҳарбий  гувоҳномаси ҳамда дипломини олиб келишлари талаб этилади!

Манзил: Фарғона шаҳар, Алишер Навоий кўчаси 13-уй.

Маълумот учун телефон: (73) 244-15-56

Text to speech