26 Октябр 2020 йил 675

Давлат мукофотлари муборак бўлсин!

Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида” ги Фармони билан мамлакатимиз ички ишлар органларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, юртимизда жамоат хавфсизлиги, халқимиз осойишталигини таъминлаш, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш, жиноятчиликка қарши курашиш тизимини такомиллаштириш борасидаги алоҳида хизматлари, шунингдек, шарафли бурчини бажариш чоғида кўрсатган мардлик ва жасорат намунаси ҳамда ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси учун Фарғона вилояти ИИБ бир гуруҳ ходимлари давлат мукофотлари билан тақдирландилар:

«Содиқ хизматлари учун» медали билан

Абдуллаев Шерзод Хомид ўғли - Фарғона вилояти Фарғона шаҳар бўйича

Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси профилактика катта инспектори.

“Шуҳрат” медали билан

Абдурасулова Назирахон Эргашалиевна - Фарғона вилояти Қўқон шаҳар бўйича

Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси катта терговчиси

Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти ва шахсий таркиби мукофотланганларни самимий қутлайди, хизмат фаолиятида муваффақиятлар тилайди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech