Данғара туманида велосипед ўғирлаган шахс қўлга тушди
Данғара тумани. Фуқаро П.Р ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 07 январь куни номаълум шахс Навбаҳор маҳалла ҳудудида жойлашган масжид ҳовлисида қаровсиз қолдирилган нархи 1.000.000 сўмлик велосипедини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Данғара тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни У.Р содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!
Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати