17 Ноябр 2022 йил 375

Данғара туманида терговдан яширинган шахс қўлга олинди

Фарғона шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 184-моддаси 3-қисмида (солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Данғара тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан қидирув эълон қилинган Х.Н.ни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech