Данғара туманида тақиқланган гиёҳвандлик воситалаларини хонадонида сақлаб келаётганлигини аниқланди
Данғара тумани.04 август куни туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Оқжар маҳалла ҳудудида яшовчи Т.А.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, “кўкнори сомони” гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Данғара тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати