14 Сентябр 2021 йил 496

Данғара туманида ўғирлик жиноятини содир қилган шахс қўлга тушди

Данғара тумани. 11 сентябрь куни Катта-бойбуча МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро У.Э ИИБга мурожаат қилиб, унда 09 сентябрь куни номаълум шахс яшаш хонадони кириш эшиги олдида қаровсиз қолдирган нарҳи 700.000 сўмлик велосипедини яширин равишда ўғирлаб кетганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Данғара тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Қ.С содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech