9 Ноябр 2022 йил
486
Данғара тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари қидирувдаги шахс қўлга олишди
Данғара тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Данғара тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан қидирув эълон қилинган Э.А исмли аёлни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати