17 Апрел 2020 йил
376
Данғарада пиёдани уриб юборган ҳайдовчига жиноят иши қўзғатилди
Данғара тумани. 06 апрель куни С.Д. бошқарувида бўлган “Nexia” русумли автомашинани Тўлабой қишлоғи ҳудудида бошқариб кетаётиб, пиёда Х.Я.ни уриб юбориши оқибатида Х.Я. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Данғара тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли ҳайдовчилар!
Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик орқали ўзингиз ва бошқа фуқаролар соғлиғига шикаст етказишингиз мумкинлигини эсдан чиқарманг. Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати