20 Май 2020 йил
435
Данғарада “Captiva” велосипедчини умрига зомин бўлди
Данғара тумани. 18 май куни фуқаро М.С. бошқарувида бўлган “Captiva” русумли автомашинасини Қўриқ қишлоғи ҳудудида бошқариб, йўлни кесиб ўтаётган велосипедчи Т.И.ни уриб юбориши оқибатида Т.И. тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Данғара тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисмида (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) кўрсатилган жиноятни содир этган шахс етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати