Данғара туманида велосипед ўғирлаган шахслар қўлга олинди
Данғара тумани. 13 июнь кунидан 14 июнь кунига ўтар кечаси М.М. ва М.М.лар бир гуруҳ бўлиб, Янги обод қишлоғида қаровсиз қолдирилган Т.А. га тегишли бўлган “Матиз” русумли автомашина салонидан нарҳи 1.800.000 сўмлик “веломах” номли велосипедини яширин равишда ўғирлаб кетган.
Мазкур ҳолат юзасидан Данғара тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланганлар.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати