19 Июл 2021 йил 389

Данғара туманида велосипед ўғирлаган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Данғара тумани. 10 июль куни Тангриқул МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро Н.Э. ИИБга мурожаат қилиб, унда 09 июль кунидан 10 июль кунига ўтар кечаси номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, ҳовлисида бўлган нарҳи 1.500.000 сўмлик велосипедини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Данғара тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.М. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech