Данғара туманида уч бош қорамолларни ўғирлаган шахслар фош бўлди
Данғара тумани. Жорий йилнинг 09 январь куни Оқжар МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро Х.Ш. ИИБга мурожаат қилиб, унда 07 январь куни номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, молхонасидан умумий нарҳи 16.000.000 сўмлик уч бош қора молларини ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Данғара тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Ш.А. ва Қ.А.лар содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати