Данғара туманида “Соbalt” автомашинасини сотиб олиб, пулини бермаган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Данғара тумани. 10 декабрь куни фуқаро М.С. ИИБга мурожаат қилиб, унда 2020 йилнинг 12 сентябрь куни номаълум шахс ишончига кириб, “Соbalt” русумли автомашинасини 9.200 АҚШ доллари эвазига сотиб олишга келишиб, олдиндан 200 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни бериб, қолган пулларни ўн беш кун муддатда беришини айтиб, автомашинани олиб кетиб, берган ваъдасини бажармасдан автомашинани бошқа шахсга сотиб юбориб пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Данғара тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни Ю.И. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати