Данғара туманида ошхонага ўғирликка тушган шахс қўлга тушди
Данғара тумани. 07 октябрь куни фуқаро Х.С. ИИБга мурожаат қилиб, унда 06 октябрь кунидан 07 октябрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс Кунчибой қишлоғи ҳудудида жойлашган ошхонасига девор ошиш орқали ғайриқонуний равишда қириб, ошхонанинг балиқ пишириш хонасида бўлган 600.000 сўм пуллари, нархи 300.000 сўмлик “Nokia” русумли ва нархи 30.000 сўм ошхона пичоғини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Данғара тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Ж.Б содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати