26 Март 2021 йил 418

Данғара туманида “Nexia-2” автомашинаси бетон тўсиққа урилиши оқибатида вояга етмаган йўловчи вафот этди

Данғара тумани. 23 март куни фуқаро Н.Ж. исмли “Nexia-2” русумли автомашинасини Чинобод қишлоғи ҳудудида бошқариб кетаётиб, автомашина бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги бетон тўсиққа урилиши оқибатида, автомашинада бўлган йўловчи вояга етмаган Т.М. тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Данғара тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар!

Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг.Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик орқали ўзингиз ва бошқалар соғлиғига шикаст етказишингиз мумкинлигини эсдан чиқарманг.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech