30 Сентябр 2020 йил 383

Данғара туманида  “ Lacetti” ва “Маtiz” автомашиналари тўқнашди. Қурбон бор.

 

Данғара тумани. 29 сентябрь куни А.Б. бошқарувидаги “ Lacetti” русумли автомашинасини Хўжа қишлоғи ҳудудида бошқариб кетаётиб, Ғ.Ж. бошқарувидаги “Маtiz” русумли автомашина билан тўқнашиши оқибатида, “Матиз” автомашина йўловчилари. вояга етмаган А.А., М.С. ва Б.Қ.лар тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган. Шифохонада қўрсатиган тиббий муолажаларга қарамай Б.Қ. вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Данғара тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар!

Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўл қоидаси умр фойдаси эканлигини эсдан чиқарманг. Қоидабузарлик аянчли якун топиши  мумкин. 
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech