28 Апрел 2021 йил 378

Данғара туманида ЙТҲ оқибатида велосипед ҳайдовчиси бевақт оламдан кўз юмди

Данғара тумани. 25 апрель куни Т.Б. “Damas” русумли автомашинасини Қум қишлоғи ҳудудида бошқариб кетаётиб, йўлни қатнов қисмини велосипедда кесиб ўтаётган А.О.ни уриб юбориши оқибатида, А.О. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Данғара тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳайдовчиларни ҳушёрликка чақириб, йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинмаса, кўнгилсиз ҳолатлар содир бўлиши мумкинлигини унутманг!

               
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech