25 Май 2021 йил
374
Данғара туманида қидирувдаги шахс қўлга тушди
24 май куни Данғара тумани ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида (ўғирлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Данғара тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Ю.Б.ни Данғара тумани ҳудудида қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати