17 Июл 2020 йил 358

Данғара туманида “Damas” автомашина ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди

Данғара тумани. 06 июль куни фуқаро Қ.С. бошқарувидаги “Damas” русумли автомашинасини Жилва қишлоғи ҳудудида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини пиёда кесиб ўтаётган А.В.ни уриб юбориши оқибатида А.В. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Данғара туманида ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар!

Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг.Йўл қоидаси умр фойдаси эканлигини эсдан чиқарманг.Қоидабузарлик аянчли якун топиши мумкин. 


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

Text to speech