26 Сентябр 2020 йил
357
Данғара туманида босқинчилик жиноятини содир этиб, қидирувда юрган шахс ушланди
25 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЎХБ Фарғона вилояти бўйича бўлими ва Данғара туман ИИБ жиноят қидирув ходимлари ҳамкорликда Жиноят кодексининг 164-моддаси 2 қисми “а,б,в” бандларида (босқинчилик) кўрсатилган жиноятларни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Данғара тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан қидирувда бўлган С.Б. Қўқон шаҳри ҳудудида қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг.Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати