2 Август 2021 йил 457

Данғара туманида аёлнинг ишончига кириб, уяли телефон аппаратини қўлга киритган уста жавобгарликка тортилди

Данғара тумани. 2020 йилнинг декабрь ойида А.Б Тошкент кўчасида жойлашган телефон таъмирлаш устахонасида Р.Д. исмли аёлнинг ишончига кириб, нарҳи 1.500.000 сўмлик “Samsung А-01” русумли телефон аппаратини таъмирлаб беришини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган уяли телефон аппаратини бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Данғара тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech