3 Март 2021 йил
499
Данғара туманида 31.000.000 сўмлик икки бош қорамолларини сотмоқчи бўлган фуқаро чув тушди
Данғара тумани. 2020 йилнинг 29 декабрь куни фуқаро А.Р. Ғ.А.нинг ишончига кириб, сотмоқчи бўлган икки бош қора молларини 31.000.000 сўм эвазига сотиб олишга келишиб пулларни бир ҳафта муддатда беришини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритилган қора молларини бошқа шахсга сотиб юбориб пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Данғара тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати