13 Апрел 2021 йил 372

Данғара туманида 2 нафар талончи қўлга тушди

Данғара тумани. 08 апрель куни Т.А. ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни икки нафар номаълум шахслар бир гуруҳ бўлиб, Навбаҳор МФЙ ҳудудида юз қисмига қўли билан уриб, кийимининг чўнтагидан нархи 2.000.000 сўмлик “Samsung А-31” русумли уяли телефон аппаратини очиқдан-очиқ тортиб олишганлиги ҳақида маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Данғара тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “а,в” бандлари (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни И.Ш. ва Ж.Ш.лар содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech